Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ЯҲУДИЙ ВА НАСРОНИЙЛАР


Кофирлар мусулмонларнинг қувватини ҳис қила бошлади. Улар бу қувват Ислом йўлида ўзини фидо этадиган ва Оллоҳнинг розилиги учун турли азобларни тотиб кўрган қалблар тубидан чиқадиган қувват эканини биларди. Булар Оллоҳ йўлида ҳеч нарсадан тоймайдиган қалблар эди. Бугун бу қалблар динга йўл очилаётганини, ҳукмлар ижро қилинаётганини кўриб роҳатланарди. Лекин Ислом душманларини бу нарса оғир қайғуга солиб қўйди. Бу ҳол қўшнилари яҳудийларда намоён бўлди. Яҳудийлар ваҳимага тушиб қолди. Улар Мадинада мусулмонларнинг қудрати кучайиб бораётганини ва одамларнинг Исломни қабул қилишлари ортаётганини кўргач, мўминларга қандай муносабатда бўлиш ҳақида ўйлай бошлади. Баъзи яҳудийларнинг Исломни қабул қилиши уларни қаттиқ ғазаблантирди. Ислом уларнинг ҳам сафларига кириб боришидан қўрқувга тушди. Шунинг учун Исломга, унинг ақидаларига, ҳукмларига ҳужум қила бошлади. Мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасидаги тортишув Қурайш билан бўлган тортишувдан кўра адоватли ва макрлироқ эди. Ушбу фикрий курашда ғаламислик, мунофиқлик ҳамда ўтган пайғамбар ва элчиларнинг хабарларини билиш яҳудийлар қўлида Муҳаммад с.а.в.га, у зотнинг рисолатига ва муҳожиру-ансор асҳобларига ҳужум қилишда қурол бўлди. Яҳудийларнинг олимларидан айримлари мусулмонлар орасига кириб, ўзларини тақводор қилиб кўрсатиб, кейин шубҳа ва гумонлар намоён қилиб, Пайғамбар с.а.в.га шундай саволлар беришардики, бу билан мусулмонларнинг қалбларида Муҳаммад с.а.в.га ва у зот даъват қилаётган ҳақ рисолатга бўлган ишончни беқарор қилиб қўйишни кўзлашарди. Мунофиқлик қилиб, мусулмон бўлиб олган Авс ва Хазраж қабилаларидан бир жамоа мусулмонларга саволлар бериб, улар ўртасига фитна солиш учун яҳудийлар сафига қўшилди. Яҳудийлар ва мусулмонлар ўртасидаги тортишув баъзан, улар ўртасида аҳд бўлишига қарамасдан, муштлашиш даражасига етар эди. Яҳудийлар оғир-босиқ, мулойим ва юмшоқ табиатли Абу Бакр Сиддиқни шу табиатидан чиқариб юборишгани уларнинг тортишувидаги ўжарликлари ва хусуматлари қанчалар шиддатли тус олганини тасвирлаб бериш учун кифоя қилади. Абу Бакр Сиддиқ Пинҳос деган яҳудийни Исломга даъват қилганда, у шундай деб жавоб берди: «Оллоҳга қасамки, эй Абу Бакр, биз Оллоҳга муҳтож эмасмиз, Оллоҳ бизга муҳтождир. У бизга ялинганидек, биз унга ялинмаймиз. Биз ундан беҳожатмиз, у эса биздан беҳожат эмас. Агар биздан беҳожат бўлганида биродаринг айтаётганидек бизнинг моллардан қарз сўрамас эди. Сенларни судхўрликдан қайтариб, бизга судхўрликни берди. Агар у биздан беҳожат бўлганида бизга судхўрликни бермаган бўларди», деб Оллоҳ Таолонинг ушбу сўзларига ишора қилди:


مَنْ ذَا الَّذِي يُقْرِضُ اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا فَيُضَاعِفَهُ لَهُ أَضْعَافًا كَثِيرَةً -245,

 

44-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203